Ассалому алайкум! Бизга оилада эр ўрни ота ўрни аёл ўрни она ўрни яхши намуналар билан оила қанчалик муқаддас эканлиги сингдирилган. Мен турмуш куредим лекин у оилада пулга кўпроқ мехр қўйилган экан хуллас пул топсанг яхши топмасанг текинхўрсан у оилада шукурки коллежда ишлардим ойлигимни қайнонам тийинигача оларди бирор камга пул сўрасам бу пулларга Сенларга уй оламиз дерди эримни қўлида бир иши йўқ қайси иш бўлса қилаверарди қайиним каттароқ топгани учун уйда уни гапи инобатга олинарди биз фарзанд кўрдик қайнотам 60 га кирганимда юблей қилиб набиралар хатна тўйини қўшиб қиламиз кейин хамма пулни жамғариб уй оламиз деди биз хам боримизни бериб юрдик фврзандим 7 ойга тўлганда эрим хеч бир сабабсиз йўқолиб қолди 3 ойдан сўнг Қозоғистондаман деди лекин на иш жойи на ойлигини тайни йўқ эди уйга қайт болага ота мехри керак десам дунё дунё бахона қилади қайиним эрим йўқ бўлсада уларникидан кетмаганимга менга кўп тахдит қиларди боланг билан йўқ қиламан уйинга қамаб устингдан ёқвораман дерди уни гапларини қайнонамга айтсам парво қилмасди на бир қочиб кетган ўғилларини топиб келишмасди кутилган вақт келиб юблей қилиб катта тўй қилинди мени боламга отасиз тўй қилиб беришди майли дедим лекин тўй ўтгач қайнотамни фикирлари ўзгартб қолди Энди бизга уй жой олишга қолган пулга хажга бораман деб қолди ичим узулди ахир у уйдаги мухутга шу уйдан чиқсам бир кун қутуламан деб чидаб югандим қайиним хам барибир Сенларга олинвдиган уй пулини бефойда ишлатсам хам Сенларга уй қилдирмиман дерди кейинчалик билсам акасиниям ўша уйдан хайдаган экан эрим хам умуман алоқага чиқмай йўқ бўлиб кетди на боладан на мендан ахвол сўрайди уйдагиларга бунақада яшолмайман десам хаёт шунақада дейишди бора бора қайиним сал хотини билан тортишса хам мени урушга югурадиган бўлиб қолди сабаби ота онаси уни хотини ёқтирмасди СЕН бахшига бориб мени хотинимни ёмон кўрсатяпсан дерди мен номоз ўқийман қайси бахшига бораман хаммасини орқага отиб чидаб югандим бир кун арзимас бахона қайиним хотини билан мени уриб кетди менку майли улар мени ёқт рмаслиги кундай равшан лекин мени урганини кўриб еғлаган 1 ярим ёш боламни қайиним юзига шунақа урдики оғзи бурни қонаб кетди шуниси ошиб тушди боламни кўтариб уйга кетдим уйдагиларга агар ўша ерга мени қайт десанглар мен ўзимни ўлдираман дедим биз кетишимиз билан қайиним мошинини янгилаб олди қайнотам хажга бориб келди Энди саволим мени ўзим тўхликка шўхлик қилиб оила бузмадим мени мажбур қилишди қайнонамга пул бўлса бўлди йўқолиб кетган боласини эсламайдиям мен 4 йилдирки эрим билан эмасман никохимни ажиратмоқчиман бу гунохмасми эрим хали хамон йўқ талоқ сўзидан арш ларзага келади дейишади мен бундан қўрқаман лекин мени ва фарзандини демаган оилани сақлашга харакат қилмагаг инсон билан қандай яшайман эрим топилиб келса жавобимни сўрасам бўладими жавобини сўраган аёлга жуда қаттиқ жазо бор экан уй жойни боламни пешонасига берсин мен бошқа турмуш қилмоқчиман бунинг учун нима қилай қайнотам болани уйга жўнатиб туринг дейди мен улардан қўрқаман қайиним яна бирор нима қилишидан гўдак пайтида аямаган Энди мехир берармиди хозир болам 5 ёш мен қариндош уруғчиликни узганга кириб қолмаяпманми чунки аммалариям кўчада кўрса акамни боласи тўхтачи демай ўтиб кетади қайнонамнику набираси борлиги эсида йўқ
– Ва алайкум ассалом! Аёлни нафақаси тўлиқ эрнинг зиммасида, сиз ишлаб топган пулингизга на эрингиз на ота онаси ҳақли эмас, шунча вақт ишлаб топган пулингиз уларнинг бўйнида қарз бўлади. Оиласи билан иши йўқ одамдан ажралиб бошқа солиҳ инсонга турмуш қуриш ниятида талоқ сўраш жоиз. Болаларни отасининг яқинларига силаи раҳм қилиб юборсангиз болаларга зарар бўлиши аниқ бўлса, зарарни олдини олиш учун юбормаслигингиз ҳам жоиз ва гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!