Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иктибос ва савол

17:13 / 14.02.2018 | Abdurohman | 5270
Ассалому алайкум!Кормилицей считается та женщина, которая кормила младенца в первые два года его жизни, когда грудное молоко считается основной пищей для ребенка. При этом кормление должно быть произведено не менее 5 раз, в каждом из которых младенец должен насытиться так, чтобы он сам отказывался от груди.После анализа всех хадисов по данной тематике наиболее оптимальный вариант для объявления женщины кормилицей — это кормление не менее 5 раз.Книга халал и харам в Исламе Шейх Юсуф Аль Кардавииқтибос тугади.бизнинг мазхабда хам шу ҳукм олинганми яъни 5 маротабадан кейингина мисол учун бир она ўз боласидан ташқари бир қизни бир икки маротаба эмизган бўлса келажакда у қизга у онани ўғли уйланиши жоиз бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир бор сўришнинг ўзи эмикдошликни собит қилади. Тўйган бўлиши ҳам шарт эмас. Бунда албатта сут чиқиб томоғидан ўтган бўлиши шарт.

ЭМИЗИШ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ 

يَثْبُتُ بِمَصَّةٍ فِي حَوْلَيْنِ وَنِصْفٍ فَقَطْ أُمُومَةُ الْمُرْضِعَةِ وَأُبُوَّةُ زَوْجٍ لَبَنُهَا مِنْهُ لِلرَّضِيعِ، فَيَحْرُمَانِ مَعَ قَوْمِهِمَا عَلَيْهِ كَالنَّسَبِ وَفُرُوعُهُ وَالزَّوْجَانِ عَلَيْهِمَا، وَتَحِلُّ أُخْتُ أَخِيهِ رِضَاعًا كَمَا فِي النَّسَبِ وَالْاِحْتِقَانُ بِلَبَنِ الْمَرْأَةِ وَلَبَنِ الرَّجُلِ وَمَا خُلِطَ بِطَعَامٍ لَا يُحَرِّمُ، وَبِغَيْرِهِ تُعْتَبَرُ الْغَلَبَةُ، وَيُحَرِّمُ الْاِسْتِعَاطُ وَلَبَنُ الْبِكْرِ وَالْمَيِّتَةِ

Фақат икки ярим йил ичида бир сўриш билан эмувчи учун эмизувчининг оналиги ва унинг сутига сабаб бўлган эрининг оталиги собит бўлади. Бас, икковлари ўз қавмлари билан унга худди насабдаги каби ҳаром бўладилар. Эмгандан тарқалганлар ва эмганнинг эр ва хотини ҳам икковларига ҳаром бўлади. Худди насабдаги каби эмишган биродарининг синглиси унга ҳалол бўлади. Игна ёрдамида юборилган сут, эркакнинг сути ва таомга аралаштирилган сут ила ҳаромлик собит бўлмайди. Таомдан бошқага аралаштирилганда ғолиб тараф эътиборга олинади. Бурундан кирган, бокиранинг ва ўлик аёлнинг сути ила ҳаромлик собит бўлади. Бегона аёлни эмиш туфайли ҳалол-ҳаромга боғлиқ ўта аҳамиятли ҳукмлар келиб чиқади. Одатда эмизиш масаласи ҳадис ва фиқҳ китобларимизда доимо никоҳга қўшиб зикр қилинади. Биз шарҳ қилаётган «Мухтасари Виқоя»да ҳам шундай бўлган. Фақат икки ярим йил ичида бир сўриш билан. Бу муддатни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا

«Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир» (Аҳқоф сураси, 15-оят) деган ояти билан белгилаб қўйган. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ижтиҳодларидир. Аммо имом Абу Юсуф ва Муҳаммад «икки йил», деганлар. Уларнинг далили Бақара сурасидаги:

   وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلاَدَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَن يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ

«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир» (233-оят) деган оятдир. Худди шу маъно Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган. Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди. Онанинг сути онанинг бир бўлаги саналиб, зарурат юзасидан шариат болага унинг истеъмолига рухсат берган. Икки ёшдан кейин эмизиш ҳаром саналади. Эмувчи учун эмизувчининг оналиги ва унинг сутига сабаб бўлган эрининг оталиги собит бўлади. Бас, икковлари ўз қавмлари билан унга худди насабдаги каби ҳаром бўладилар. Эмгандан тарқалганлар ва эмганнинг эр ва хотини ҳам икковларига ҳаром бўлади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَحْرُمُ مِنْ الرَّضَاعِ مَا يَحْرُمُ مِنْ النَّسَبِ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», дедилар». Яъни насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмиш туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади. Эмиш собит бўлганда эмизган аёл боланинг онасига, эри унинг отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлар ҳам эмган болага хеш бўладилар. Шу эътибордан қуйидагиларнинг никоҳи ҳаром бўлади: 1. Эмизган она. Бунга момолар ҳам киради. 2. Эмикдош қиз. Бир одамнинг хотини бегона қизни эмизса, ўша қиз эмизган аёлнинг эрига ҳам қиз бўлади. Бунга эмиш туфайли бўлган қизнинг қизи ҳам, ўғилнинг қизлари ҳам киради. Яъни кишига унинг эмикдош қиз набираларининг никоҳи ҳам ҳаромдир. 3. Эмикдош опа-сингиллар. 4. Эмикдош аммалар. 5. Эмикдош холалар. 6. Эмикдош ака-укаларнинг қизлари. 7. Эмикдош опа-сингилларнинг қизлари. 8. Эмикдош қайноналар. Бунда эркак учун унинг хотинини эмизган аёл ва ўша аёлнинг онаси ҳаром бўлади. 9. Эмикдошлик бўйича ўгай она ва момолари. Бошқача қилиб айтганда, бир кишига уни эмизган аёлнинг эрининг бошқа хотинлари ва уларнинг оналари ҳам ҳаром бўлади. 10. Эмикдош фарзандларнинг хотинлари. 11. Хотинининг эмизган қизи. Худди насабдаги каби биродарининг синглиси унга ҳалол бўлади. Насабда бир кишининг ота бир ака ёки укаси бўлса-ю, ўша биродарининг она бир, ота бошқа синглиси бўлса, мазкур кишига мазкура сингил ҳалол бўлади. Худди шунингдек, бировнинг эмикдош укаси ёки акаси бўлса-ю, унинг эмикдош бўлмаган, насабдан бўлган синглиси бўлса, мазкур кишига ҳалол бўлади. Игна ёрдамида юборилган сут, эркакнинг сути ва таомга аралаштирилган сут ила ҳаромлик собит бўлмайди. Таомдан бошқага аралаштирилганда ғолиб тараф эътиборга олинади. «Эркакнинг сути» деганда аёлдаги сутнинг сабабчиси бўлмиш эркак назарда тутилган. Сутнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлгани учун бола туққан аёлнинг сути эркакка нисбат берилади. Мисол учун, бир аёлнинг сутини сувга, дорига, қўйнинг ёки бошқа бир аёлнинг сутига аралаштириб берилганда ғолиб тараф эътиборга олинади. Мазкура аёлнинг сути кўп бўлса, ўша аралаш нарсани эмган ёки ичган бола унинг эмизикли боласига айланади, бўлмаса йўқ. Бурундан кирган, бокиранинг ва ўлик аёлнинг сути ила ҳаромлик собит бўлади.  (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat