Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш ҳақидан ташқари пул олиш

04:02 / 02.09.2021 | Навруз | 1291

Ассалому алайкум! Ишхонада ойлик маош оламиз(кимёвий моддаларни текширамиз). Агар буюртмачи моддани текшириш учун ташкилотга берган пулдан ташқари бизга алоҳида хизмат ҳаққила деб берса у бизга ҳалол бўладими? Иш вақтидан ташқари ишлаб тез битириб берсайлар рози қиламан диб айтган бўлса ва бунга раҳбарни қаршилиги бўлмаса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Сиз усиз ҳам ўша ишни ўз вақтида қилиб маошингизни оласиз. Ишдан ташқари раҳбарнинг рухсати, мижознинг розилиги билан қиладиган бўлсангиз унда ишхонанинг электри, у ердаги асбоб ускуналардан фойдаланиш давлатнинг тасарруфида бўлиб, ишдан ташқари ҳолатларда улардан фойдаланишга рухсат йўқ. Шу сабабли жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat