Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бой без правил

18:39 / 10.10.2018 | Akbar | 3065
Ассалому алайкум! 3895-саволда УФС кўриш гунохлигини билдим. Дўстларим сафсата деяпти. Шунага бир хадисда келтирлганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا قَاتَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَجْتَنِبِ الْوَجْهَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз урадиган бўлса, зинҳор юзга урмасин», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Исломда инсоннинг юзига уриш ҳаром қилинган. Чунки юз инсоннинг энг шарафли аъзоси ҳисобланади. Жумладан, қулнинг юзига ҳам уришга рухсат йўқ. Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кўрсатмаларига хилоф қилиб, қулини урса, содир этган жиноятининг жазоси қандай бўлишини келгуси ҳадисдан билиб оламиз. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat