Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НЛ компанияси

12:46 / 18.11.2020 | Zarina | 315

Ассалому алайкум! Саволим НЛ тармокли маркетинг компанияси хакида. Мен якинда бу компанияда иш бошладим. Ишлашимнинг сабаби бу компанияда айнан бизнес халоллиги тўғрисида Халол сертификати бор! 1. Сертификат Россия мусулмонлари идораси томонидан берилган. Мусулмонлар идораси хар бир давлатта хар хил боладими? Исталган инсонни Шайх деб сайламасалар керак Албатта...? Бу компанияда иш бошлаётганда умуман пул сарфланмайди, шунчаки руйхаттан утиб иш бошлайверади. Махсулот канча сотганига караб унга ойлик тушаверади. Сотилган махсулотлардан тушган пулларнинг бир кисми болалар уйига конуний тарзда хайрия килинади хаттоки махсулотнинг кадокларида хам бу хакида ёзилган. Махсулотлар Узб. га таможня оркали конуний кириб келади. Барча вилоятлардаги дуконлари конуний шаклда очилган. Давлат солик тизими хам махсулотлар савдосини катьий назорат килади. Барча сертификат хужжат рухсатномалари бор. Ишлаш режимига келадиган булсак, хакикаттан хам ун куп вактим кетмайди, чунки асосий ишим хам бор. Орада буш вактимда кириб хавар олиб куяман. Буюртма булса, компания етказиб бериш хизматини хам йулга куйган. Онлайн дарслар учун махсус дастурлар хам ишлаб чикилган. Сайт оркали, ишлайдиган дастуримиз (приложение) оркали дарсларни урганамиз. Хаттоки мижозни регистрация килиб, мижозимиз шахсан узи харид килиши учун хам шароит яратилган. Маошимиз катталашганда ЯТТ очилиб хар бир менеджер конуний солик тулаб иш олиб боради. Пирамидага келадиган булсак, таклиф килган менеджерларимизга тизимни 0 дан тушунтирамиз, шахсий тажрибамизга кура уларга дарс берамиз. Аммо, улар биздан купрок балл топлашса улардан хеч кандай фойда олмаймиз. Менеджерларимиз усгани сари биз хам усишимиз талаб килинади. Яьни уларни маьлум бир даражага етиб пул топишга ургатмагунимизча бизга хам фойда йук ва улар урганиб биздан кура яхширок ишлашса хам фойда йук. 2.Бу компанияни ишлаш тизимини урганиб чикиб Узб. халки учун аниклик киритиб бера оласизми? Бизнес Халоллиги тўғрисидаги сертификати купчиликка ишлаш учун маькул келаяпти. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетинг савдоси жоиз эмаслигига бутун дунё ислом уламолари иттифоқи фатво берганлар. Улар дунёнинг энг етук ислом иқтисодиётининг мутахассислар, шариат илмини тўлиқ эгаллаган, тақвода, амалда кўп синалган инсонлар ҳисобланадилар. Уларга ўзларининг устозлари томонидан фатвога ижозат берилган. Сиз айтган “шайх”лар бу соҳанинг мутахассиси ҳисобланишмайди. Ўша етук устозлардан ижоза олмаганликлари ҳам аниқ. Ҳозир шайх деган лақабни одамлар ўзларига ўзлари ҳам қўйиб олишмоқда. Шариатимизда “алғунму билғурми” дейилган. Яъни тикилган рискка қараб фойда олинади. киши даромад олиши учун ёки пул тикиши керак ёки меҳнат қилиши керак ёки бирор нарсасини ижарага бериши керак ёки ўзи меҳнат қилиб бирор нарсага даллоллик қилиши керак. Шу даллоллик қилгани учун ҳам бир марта ҳақ олишга ҳақли бўлади. домиий “доля”га ўтириб олиш шаръан жоиз эмас. Қолаверса бу тармоқли маркетингларда сотиладиган молларда ғабни фоҳиш деган нарса бор. Яъни арзимас нарсани ўта даражада пул қилиш, одамларни аҳмоқ қилиш деган нарса бор. Юқоридаги ҳам кейингиси ҳам ҳаром амал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat