Ассалому алайкум! Мен Ёу Тубе ва Гоогле да охирги пайтларда кўплаб матн ва видеоларга дуч келяпман. Улардан бирлари мана бу мазмунда: "Тунги уйқу вақтида кийимсиз ухлашнинг фойдалари, кийимсиз уйқунинг иммунитетга фойдаси, кийимсиз уйқунинг гармонлар ва қон фаолиятига фойдаси, шунга ўхшаш ва ҳоказо". Саволим шундан иборатки: инсон тунда кийимсиз ухлаши жоизми? Бунинг гуноҳ томони йўқми? Ёки бу инсоннинг ҳолатига қараб белгиланадими - масалан у ухлаётга ҳонадан ўзидан бошқа одам бўлиши, ёки бўлмаслиги, балоғатга етган, етмагани, эркак ёки аёллиги, ўсмир ёки кексалиги каби. Бу саволларимга жавобни иштимоий тармоқлардан изладим аммо жавоб топа олмай, охири сизларга мурожаат қилдим. Саволимди тушинтира олдим деган умиддаман. Агар саволим ноўрин бўлган бўлса яна бир бор илимсизлигим учун узур сўрайман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالتَّعَرِّيَ فَإِنَّ مَعَكُمْ مَنْ لاَ يُفَارِقُكُمْ إِلاَّ عِنْدَ الْغَائِطِ وَحِينَ يُفْضِي الرَّجُلُ إِلَى أَهْلِهِ فَاسْتَحْيُوهُمْ وَأَكْرِمُوهُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي اْلأَدَبِ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яланғоч бўлишдан сақланинглар. Чунки сиз билан қазои ҳожат ва эр киши ўз аҳлига борган пайтдан бошқа вақтда ҳеч ажралмайдиганлар бўлади. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром этинглар», дедилар».
Термизий одоб бобида ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда фақат икки ҳолатдан бошқа пайтда одамдан ажралмайдиганлар, деб айтилаётган нарсалар фаришталардир. У фаришталарнинг баъзилари кишини турли бало-офатлардан қўриқлаб турсалар, баъзилари қилган амалларини ёзиб турадилар. Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмонлар ўша фаришталарнинг риоясини қилиб юришлари керак. Шариат рухсат бермаган ҳолатларда ҳеч авратларини очмасликлари лозим. Фаришталарга озор бўлиб тушмасин. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!