Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени опамга эри шу уйдан чиқсанг талоқсан деб айтибди, айтган пайтида почам маст ҳолда эканлар, буни ҳукми қандай? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳолатини яхшилаб ўрганиш керак. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!