- Биз пайғамбар деб ўрганиб қолган Аллоҳнинг бандаларига элчилари бўлган зотлар араб тилида икки қисмдан иборат набийлар ва расуллар. НАБИЙ ВА РАСУЛ ОРАСИДАГИ ФАРҚ Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилган: 1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берсаю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо, бошқаларга етказишни амр қилмаса набийдир, расул эмас. Хулоса шулки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими бари-бир. 2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда «Албатта у ҳурматли Расулнинг гапидир» (Таквир: 19) деганда, Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган. «Расулларимиз Уларни вафот этдирди», (Аъроф: 37) деганда ҳам, фаришталарни ирода қилган. Одам ва Шийс алайҳиссаломлар набий бўлганлар. Нуҳ алайҳиссалом биринчи расул бўлганлар. Кўп уламолар шикр содир бўлгандан кейинги биринси расул бўлганлар, дейдилар.