Ассалому алайкум! Ишхонамиз Тошкент вилоятида, шаҳардан ҳар куни қатнаймиз ва намозга ўша ердаги бир масжидга борамиз. У ерда ҳар хуфтонда имомлик қиладиган бир ноиб имом бор. Жума куни таҳоратхонада у билан ёнма-ён ўтириб қолдим. Кузатсам, оёғини бир марта ювди, шунда ҳам чала ювди. Ўнг оёғининг тўпиғи ва унинг пастларига сув тегмади, қуппа-қуруқлигича қолди. Энди хуфтонда унга иқтидо қилишимиз жоизми, укам ҳам шу масжидга боради, унга бу ҳақида айтсам ғийбат бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда оёқни тўпиғигача ювиш фарз. Агар бу фарз адо бўлмаса таҳорати ҳам намози ҳам адо бўлмайди. Сиз яхшилаб кузатинг, ўша имом ноиби доим шундай таҳорат қилса унга иқтидо қилган намозлар қайта ўқилади. Имом ёки гапи ўтадиган одам орқали ҳикмат билан у ноибнинг хатосини айтиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!