Ассалому алайкум! Соҳиби узр бомдодга олган таҳорати, қуёш чиқиши билан синадими, ёки пешин вақти кириши биланми? Агар қуёш чиқиши билан синса, қуёш чиққандан кейин таҳорат олиб шу таҳорат билан пешин вақти киргунгача ибодат қилса бўлади(бунда узрдан бошқа сабаб билан таҳорат синмаса)?
– Ва алайкум ассалом! Соҳиби узрнинг таҳорати вақти кирган намоз учун олинади ва намоз вақтининг охиригача етади. Ўша намоз вақтининг охирида олса ҳам кейинги намоз учун яроқли ҳисобланмайди.
Бир намознинг вақтида олинган таҳорати ўша намознинг вақти чиқиши билан синиб қолаверади. Пешин намози бундан мустасно. Чунки фарз намознинг вақти бўлмаган вақтда масалан пешин намозидан олдин таҳорат олса бу таҳорат билан пешин намозини ўқиши мумкин. Чунки намоз вақтининг кириши соҳиби узрнинг таҳоратини синдирмайди. Лекин намоз вақтининг чиқиши синдиради. Валлоҳу аълам!