Бобом бизани тилда айтганда "мулла" едилар, яъни билмиман бизда хатим дейди бориб Қуръон ўқир, ифторликка борардилар. 2та Қуръон китоблари ҳали ҳам бор. Аммо негадир бошқаларга ҳаттоки менгаҳам ънамоз сирот қиёмат . . . Каби сўзларни одамлар ўзлари тўқиб чиқарган. Одамларни ўқийдиганларга ишонманглар улар фақат пул олиш учун шундай қилишади" дердилар. Сен кирма деб, энди ақлим етяпти, динни айтардилар. Аммо шундай булишига қарамасдан динга кирдим , Аллоҳга шукр ва динни яхши кураман. Бобомнинг тарбияси фарзандларида қаттиқ ўрнашган. Яқинда онам "агар шу ишларингни (яъни Исломни қабул қилганим ва шариатдаги ишлар) бобонг кўрганида рози булмасди дегандай гап қилди. Мен "бобом ўзининг орқасидан кетти у кишини гапирманг дедим. Бобом ҳурматли киши еди мен ҳам жуда яхши кураман. Саволим қариндошларим бобомни айтганини айтиб менга қарши чиқса нима қилай? У киши оламдан ўтган. Аллоҳим раҳматига олган бўлсин. Ўлган кишиларни гуноҳларини айтманглар дейилган нима қилай?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сиз Исломнинг ҳақиқатини уларга англатинг. Бошқа гап нотўғри эканини билдиринг. Бобо ҳақида ҳеч нарса деманг.