Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир биродаримиз сиздан бу масалани сўраб беришимни илтимос қилдилар. Айтишларича, бир ёши каттагина аёл бачадонидаги касаллик сабаб Россия давлатига ўз қизи билан даволанишга кетган, ҳозирда ўша ерда 1.5 йилдан бери яшамоқда экан. Мана шу ҳолатда, яъни Россияга даволаниш учун кетиши чоғида сафардаги маҳрамлик шартлари бузилганми ёки истисноли ҳолатларда аёл кишига ўзининг эркак маҳрамидан ташқари аёл қариндоши ҳамроҳ бўлса жоизми?