Ассалому алайкум! Бизни 95 ёшли отамиз вафот этдилар. Лекин аммам билан кенайимиз айтишича азали уйдан ош овқат еса касал бўлармиш. Бу қанчалик ҳақиқат?
– Ва алайкум ассалом! Касал бўлади дейиш асоссиз гап. Аммо ўлган одамнинг мероси меросхўрлар ўртасида бўлиб олинмагунича, мерос қолган нарсалардан овқат тайёрлаб бўлмайди. Ўзларининг мулкидан ўзлари ва яқинлари ейиш учун таом пишириш жоиз. Бирор киши вафот этган хонадон аҳллари мусибат ҳолатда овқат тайёрлаш кўнглига сиғмаганлигидан қўшнилари ва яқинлари таом тайёрлаб ёрдам беришлари исломий одоб яхши амал, лекин уни бошқа асоссиз гаплар билан талқин қилиш нотўғри ва динга алоқаси йўқ нарсалар. Валлоҳу аълам!