Ассалому алайкум! Биз бирга ҳажга борган аёллар билан ҳар ой йиғилиб турамиз. Ҳар йиғилганимиздан Қуърон пораларидан бўлишиб оламиз хатм қилиш мақсадида. Орамизда кўпчилик устоз кўрган ҳамма Қуръоннинг арабийсини ўқийди (кирил ёки лотинчасини эмас), шунда ҳам қалбимизда шубҳа бор орамиздан кимдир тажвидида хато қилиб қўйса хатмимиз ўтяптимикин йўқми деб? Нима маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Шубҳани йўқотиш учун тажвиди борлар ва тўғри ўқийдиганлар билмаганларни ўргатинглар. Ўрганиб олишгунича тажвиди борлар ва тўғри ўқийдиганлар хатм қилиб туринглар. Валлоҳу аълам!