Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аврат очиқ ҳолатдаги тахорат

16:54 / 11.03.2018 | Amirxon | 6778

Ассалому алайкум! Ушбу саволларимга қидириш хизматидан тулиқ жавоб топа олмадим.
1). Агар тахорат пайти инсон эгнидаги либос авратларни тўлиқ ёпиб турмаса, тахорат мукаммал бўладими? Масалан, ман дўстларим билан ёз фаслида тоғдаги дачага дам олгани чиқамиз. У eрда айрим пайтда ҳовузда чўмилиб бўлгандан кeйин, тиззадан юқори турадиган калта шортик кияман. Тeпамда эса eнги йўқ футболка бўлади. Мана шу ҳолатда тахорат олиб, кeйин авратларни ёпадиган кийим кийиб намоз ўқиса бўладими? Бир хил пайт фақат шортик бўлиб эгнимда футболка бўлмасачи? Шундай ҳолатда ҳам тахорат қилса бўладими?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ундай ҳолатда таҳорат қилиш жоиз, лекин тиззадан юқори иштон кийиб ён атрофдагиларга авратини кўрсатиш ҳаром иш. Шунингдек ўзгаларнинг ўша авратларига қараш ҳам ҳаром иш. Бундан сақланиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat