Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марафон

01:48 / 09.09.2021 | Xolida Xon | 1237

Ассалому алайкум! Инстаграм орқали телеграмда аёллар учун соғлом озиш марафони ўткизмоқчи эдим. Бу марафонда 3 хил шифокорлар аёллар учуч маслахатлар бериб боришади. Саволим шуки марафонда қатнашиш учун иштирокчилардан онлайн тарзда пул йиғиб олинади ва энг кўп озган ва актив иштирокчига йиғилган пулдан мукофат берсам бу қиморга кириб колмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас қимор бўлади. 
Қоида: Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat