Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибога шерик бўлишми?

17:20 / 18.05.2023 | Бехзод | 405

Ассалому алайкум! Рибо масаласида саволим бор эди. Мен устаман элекрон апаратларни дастурини тамирлайман. Мен яшайдигон ўлкада шундай дўконлар кўпаймокда улар бирор махсулотни яни телевизор, холодильник каби уй рўзғор буюмларини кредитга беришади. Билишимча 2 хил услубда беришади, бири қонуний банк орқали истемол кредит қилиб бирор жойда қонуний ишлайдигонларга, иккинчиси бирор киши олдиндан келишиб махсулот таннархидан қанчадир фоизини беради қолганини ойма-ой бўлиб накд пулда тўлайди. Бу хам кредит, фақат банк аралашмаган. Энди махсулотга гарантия беради ва у махсулот гарантия муддати тугамасдан дастури бузилади ўша махсулотни менга тамирлатишга олиб келишади шунда мен агар тамирласам буларни иши рибо бўлса унга шерик бўлиб қолмайманми? Базида сотувчи узи олиб келади ва ўзи тўлайди уста хақини, базида харидор олиб келади ва ўзи тўлайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни рибавий қарз олишларига сизнинг алоқангиз йўқ. Шунинг учун бузилган нарсаларини тузатиб беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat