Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг макри

19:08 / 08.09.2021 | Olim Shermukhamedov | 777

Ассалому алайкум! Бир танишим "Аллоҳнинг макри энг кучлисидир" денан эди, мен унга Аллоҳда макр хеч кандай макр к,илмайди, гарчи макр ту́гри адаштириш учун ишлатилади день у́йлайман, Аллоҳда макр борми, аниклик киритишга ёрдам беринг, жавобингиз учун олдиндан рахмат...


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади: 

 وَمَكَرُواْ وَمَكَرَ اللّهُ وَاللّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ۝

54. Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир.
Маълумки, макр ёмон сифатдир, уни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиб бўлмайди. Лекин араб тили қоидаларида «мушокала» деган қоида бор. «Мушокала»нинг луғавий маъноси «шаклда ўхшаш бўлиш»дир. Балоғат қоидаси бўйича, маънолари ҳар хил бўлган баъзи бир ишларга нисбатан бир хил сўзларнинг ишлатилишига «мушокала» дейилади. «Макр» сўзи «тадбир» маъносини ҳам англатади. Бану Исроил макр-ҳийла қилди, Аллоҳ таоло уларнинг макрига қарши тадбир кўрди. Шу ерда «тадбир» сўзи ўрнига мушокала учун, яъни шаклда Бану Исроилга нисбатан берилган макрга ўхшаши учун Аллоҳ таоло Ўзига нисбатан ҳам «макр» сўзини ишлатмоқда. Бунда яҳудийларнинг макрини масхара қилиш оҳанги ҳам бор.
Бану Исроил Ийсо алайҳиссаломни хочга осишни ва ўлдиришни хоҳлаб, қўлларидан келган макр-ҳийлаларни қилдилар. Аллоҳ эса у кишини қутқаришни ва Ўзига кўтаришни ирода қилди. Аллоҳнинг тадбири амалга ошди. Маккор яҳудийларнинг ҳийласи ўтмади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat