Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси мазҳаб?

10:58 / 11.09.2015 | Шахобиддин | 3183

Ассаламу алайкум! Устозлар. Мен Россиядалик пайтимда бир масжидга пешин намозини ўқиш учун кирдим. Масижиднинг ярмида ҳанафий мазҳабидагилар ўқидик, ярмида эса Озорбайжон милатидагилар сажда қиладиган жойга доира шаклидаги тахтача қўйиб ўқишди. Улар қайси мазҳабдан? Уларни тахтачаси ҳақида бирор ҳужжати борми? Саволда хато камчиликлар бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз кўрган нарса ер жинсидан бўлган тош ёки тупроқдан ясалган нарса бўлиши мумкин. Чунки шиа мазҳабидагилар тупроқ ёки тупроқдан ясалган нарса, ёки покиза ерга сажда қилишни шарт қиладилар. Улардан бошқа нарсалар устига қилинган саждани "жоиз эмас" дейдилар. “Карбало” тупроғига сажда қилишни эса, савоби улуғ дейишади. Лекин уларнинг бу гапларига ҳеч қандай асос йўқ.
عَنْ أَنَسٍ قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَحْسَنَ النَّاسِ خُلُقًا ، وَكَانَ لِي أَخٌ يُقَالُ لَهُ " أَبُو عُمَيْرٍ " ، قَالَ : أَحْسِبُهُ فَطِيمًا ، وَكَانَ إِذَا جَاءَ قَالَ : ( يَا أَبَا عُمَيْرٍ مَا فَعَلَ النُّغَيْرُ  - نُغَرٌ كَانَ يَلْعَبُ بِهِ - فَرُبَّمَا حَضَرَ الصَّلَاةَ ، وَهُوَ فِي بَيْتِنَا ، فَيَأْمُرُ بِالْبِسَاطِ الَّذِي تَحْتَهُ فَيُكْنَسُ ، وَيُنْضَحُ ، ثُمَّ يَقُومُ ، وَنَقُومُ خَلْفَهُ ، فَيُصَلِّي بِنَا .
رواه البخاري
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг хулқи гўзали эдилар. Менинг бир укам бўлиб, уни Абу Умайр дейилар эди. (ровийлардан бири мен уни сутдан чиққан ёшдаги деб ўйлайман) қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келсалар : “Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр” дер эдилар. Нуғайр бир қушча бўлиб, укам уни ўйнар эди. Гоҳо у зот бизнинг уйимиздаликларида намоз вақти бўлар эди. Шунда ўзларининг остидаги бўйрага ишора қилардилар, уни супурилиб устига сув сепилар эди. Сўнг намозга турар эдилар, биз у зотнинг орқаларида турар эдик ва у зот биз билан намоз ўқир эдилар”. (Бухорий ривояти).
Бу ва бу каби юзлаб ҳадисларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерни устидаги бўйра, хумра(жойнамоз), кийим ва чойшаблар устига сажда қилганлари ривоят қилинган. Шиаларнинг тупроқ ва ундан тайёрланган нарсаларга сажда қилишни шарт қилишлари, динга ундан бўлмаган нарсани тўқиб киритишдан иборат. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat