Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Рамазон Бутий вафотидан сўнг, унинг шахсига Шайх Қарзовий томонидан айтилган фикр инсонни ўйга солади. Шайх Қарзовий Доктор Бутийни адашганликда айблаган (Башар Асадни ёнини олгани учун). Биздан кўра сиз Бутий жанобларини яхши танийсиз. Бутий жанобларига йўлланган ушбу айбларга фикрингиз қандай? У киши нотўғри йўл танлаганмидилар?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бутий раҳматуллоҳи алайҳи ижтиҳод қилган, ўзи тўғри деб билган ишни амалга оширган.