Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайğамбаримизга қилинга ҳақоратга муносабат

13:14 / 26.03.2019 | Muslim | 4983
Ассалому алайкум! Яқинда ижтимоий тармоқларда бир видео жуда кўп жойланди, унда бир аёл Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, уларни оилаларига бўҳтон қилгани, уларни ҳақорат қилгани кўрсатилган, аслида чин мусулмон одам бу каби ишларни қилиш, бўҳтон қилиш, ҳақорат қилиш айниқса Анбиёларни, саҳобаларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш жуда катта гуноҳ эканлигини ҳаттоки уларни номларидан ёлғон гапни Пайғамбаримиз айтганлар дейиш дўзахдан жой тайёрлаш билан баробар эканлигини яхши билади. У аёл бу ҳақида билмас экан ёки билса ҳам бунга амал қилмас экан, лекин бошқаларчи? "Ниятимиз фақат динга холисона хизмат қилиш, аҳли сунна вал жамоа мазҳабини тарғиб қилиш" деган ном билан иш юритаётган қанчадан қанча каналлар, сайтлар диний мақолалар, ҳадислар Қуръон оятларини ташлаб кетидан "Ҳамма мусулмон буни кўрсин ва тарқатсин" деб пост ёзиб, видеодаги аёлни номи, иш жойи, кимлигини овоза қилиб уни қарғаб, юқорида айтилган видеони ёки шунга ўхшаш нарсани овоза қилиши; ҳужжат ёки шаҳодатномаси бўлмаган, бирор диний мартабага эга бўлмаган, диний олим даражасида бўлмаган одамлар бу видео ҳақида, ўша аёл ҳақида (ўзларича) муносабат билдириб уни видео қилиб яна каналларга, сайтларга жойлаштиришлари ёки турли месенжер группаларидаги оддий одамлар у видеони бир бирларига жўнатишлари қанчалик тўғри? Аслида бундай ҳолатда нима қилиш зарур? Бундай нарсаларни даф қилиш ўрнига уни мавзу даражасига олиб чиқиш тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Нима бўлса ҳам ҳеч ким қайта бундай ишга журъат қилолмайдиган тарғибот ишини қилиш керак. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақоратлаш гуноҳлиги, балки муртадлик эканлигини билмаганларга билдириш керак. Чунки бу келгусида ўша каби ишларга қўл урувчиларнинг тавба қилиб қолиб, охиратлари куйишидан сақлашга сабаб бўлсин.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat