Ассалому алайкум! Университетда сессия пайти баъзи бир ўқитувчилар якуний ва оралиқ саволларини тест шаклида бизга мажбуран туздиради. Тест тузмаймиз дейилса "сессияда кўрасан" деб қастлашади. Энг қизиғи тузган саволларимиз ўзимизга якуний назоратда тушади. Якуний назорат баҳоси стипендияни қанча олишликни белгилаб беради. 2) Баъзи ўқитувчилар саволларни берадида якуний назорат ишини уйда ёзиб келинглар дейди. Кейинги кунга ҳамма ўқувчи ёзиб келади ва ўқитувчи уларни йиғиб олади. 3) Баъзи ўқитувчилар эса якуний назоратни низом бўйича олади, лекин у шунчаки "ёздими, ҳа ёзди" учун ҳолос. Старстани чақириб ёзилган якуний назоратга қарамасдан кимга неччи керак бўлса айт дейди ва баҳоларни ведмосга қўйиб беради. Шу ва шу каби ҳолатлар ҳар сместрда такрорланаверади. Ҳалол ва ҳаром ҳукмларини билгач ўйланиб қолдим. Аввалгилари учун тавба қиляпман. Лекин оҳирги сместрда ҳам шу шаклда якунийларни топширганмиз (пора аралашмаган) ва стипендияга буйруқ чиқарилган (бу 6 ойга амал қилади). Шу оладиган стипендияларимизни ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Бу иш ўқитувчининг илм фанга хиёнати бўлади. Стипендиянгизни ҳаром дейилмайди. Валлоҳу аълам!