Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Доллар вақт

19:36 / 01.10.2022 | Akmal | 608

Ассалому алайкум! Бир акам билан долларни сўмга айирбошлашга келиштик у сўмни олиб долларим ёнимда камроғакан сиз сўмни тўлиқ бервуринг мен долларни қолганини таҳминан 2-3 кун ичида олиб келиб бераман деди дейлик. Биз суммасини келишиб бўлдик дейлик. 2 - 3кундан кейин доллар ошсаям тушсаям мен унга ҳеч нарса демайман ўша қолиб кеткан долларни кейинроқ бериши тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Бир пул бирлигини бошқа пул бирлигига алмаштириш саррофликдир. Саррофлик дуруст бўлиши учун эвазлар дарҳол топширилиши шарт. Эвазлар топширилмай мажлис бузилса ёки насия қилинса битм фосид бўлади ва пул берган томон ўз пулини қайтариб олиши шарт бўлади. Агар эвазларнинг бир қисми дарҳол берилган бўлиб, бошқа қисми берилмай мажлис ўзгарган ёки насия қилинган бўлса берилган қисмининг савдоси дуруст, қолгани фосид. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat