Ассалому алайкум! Эрим Германияга ишлашга кетиб ўша ерда омонатларини топширдилар. У ерда иш вақтида ҳалок бўлгани учун оиласига ҳар ойда нафақа пули ажратилар экан, яъни менга. Лекин ҳали фарзандимиз йўқ эди турмуш қурганимизга ҳам кўп бўлмаган эди. Хозир мен ота онамникидаман Алҳамдулиллаҳ ота онам акаларим бор улар мени ташлаб қўйишгани йўқ. Хозир пулга мухтож эмасман . Ўзим ҳам ўқиганман хозир магистратурага ҳаракат қилаяпман. Мен у пулларни олишни ҳохламаган эдим. Лекин эримнинг қариндошлари ол деб қўйишмади. Тўғрисини айтсам улар қайси мақсадда айтганларини билмайман, балки улар олиб бизга берар деб айтишганди.., униси менга қорунғу. Саволим шундан иборатки1) у пуллар мусулмон давлатининг пуллари бўлмагани учун уларни олишим жойизми яъни ҳалолми харомми билмайманку, лекин эрим ҳалол ишда ишлаганлар. 2) пешона тери билан топилмаётгани учун уларни нимага ишлатишим мумкину нимага мумкин эмас. 3)қанчадир қисмини эримни номидан эхсон қилсам бўладими. 4) ёки ота онасига берганим маъқулми. Нима қилишни билмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз бемалол олаверинг. Сиз учун ҳалол, хоҳлаган нарсангизга ишлатаверинг. Валлоҳу аълам!