Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Изорга сув сепиш

20:18 / 08.09.2021 | Umbarsadat Sadatov | 1446

Ассалому алайкум! Бир мўйсафид тахоратни қилиб бўлгач иштонининг олдига 3 маротаба сачратиб сув сепди. Нима амал бу деп сўрагандим шайтон ушлаб қолган озгина бавл кийимга текгани учун сув сепиш суннат амал деди. Илтимос шу тўғрида тушунча берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис келган. 

عَنِ الْحَكَمِ أَوِ ابْنِ الْحَكَمِ، عَنْ أبِيهِ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَالَ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَنَضَحَ فَرْجَهُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув сепдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Таҳорат қилгандан сўнг фаржга сув сепиш ки­йимнинг устидан бўлади. Бу иш асосан шайтоннинг васвасасини рад қилиш учун маслаҳат берилади. Баъзи одамлар таҳорат қилиб бўлгандан кейин фаржидан сув чиқиб, кийимига текканга ўхшаб, иккиланиб қолади. Ана ўша нарса сув сепганда йўқ бўлади.
Имом Термизий қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил менга: «Эй Муҳаммад, таҳорат қилганингда сув сепиб юбор. Чунки шайтон фаржни ҳаракатлантиради», деди», деганлар.

 عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ لِلْوُضُوءِ شَيْطَانًا يُقَالُ لَهُ الْوَلَهَانُ فَاتَّقُوا وَسْوَاسَ الْمَاءِ.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорат учун Валҳон деб айтиладиган шайтон бор. Сув васвасасидан сақланинглар», дедилар».
Шарҳ: «Валҳон»нинг луғавий маъноси «ўта берилган» деганидир. Демак, шайтонларнинг ичида кишиларни таҳоратда васваса қилишга ўта берилганлари бор экан. Унинг васвасасидан эса таҳорат ва ғуслни бошлашда «Аъузу биллаҳи» ва «Бисмиллаҳи»ни айтиш билан, эътиборни ва хаёлни бир жойга қўйиб, турли шубҳали фикрлардан узоқда бўлиш билан сақланиш мумкин. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat