Ассалому алайкум! 1). "Аср намозидан то шом намозни ўқиб бўлгунга қадар нафл намоз ўқиш макруҳи таҳримий ҳисобланади". Устозлар бу ерда кириш чиқиш вақти назарда тутилганми ёки ҳар бир одам ўзи аср билан шомни ўқиган вақт оралиғими? 2) Онамга секин асталик билан динни ўргатияпман, алҳамдулиллаҳ 5 маҳал намозни ўқишларига эриштим . Аммо аврат масаласида қийналияпман айниқса намоз пайтида. Намозда ҳамма ёпилиши керак бўлган жўйларини ёпадилару тўпиқни тоғри ёпмайдилар иштонлари калталик қилади қиёмда тўпиқ баробар бўлсаҳам руку ва сажда қилганда 5-6 см кўтарилиб кетади. Пайпоқ кийинг кўтарилмаслиги учун, намозда авратлар ёпилиши шарт десам ҳам хўп деп барибр ўз билганларидан қолмаяптилар. Ўқиган намозлари дурустми? 3)Уйда розғорни отам юритади. Отамни унча диндан хабарлари ёқ. Даъват қилишга ҳам қийналияпман. Алҳамдулиллаҳ касблари, топишлари ҳалол аммо маънавий нопокликдан холи эмас яни закот умуман бермаганлар тахминан 10-15 йиллик. Мен энди университетни тамомладим 2-3 ой ичида иншааллоҳ ишга кираман. Ҳалол яшашни ният қилганман. Менга машина ёки уй олиб бермоқчилар, шартмас ўзим ишлаб оламан десамҳам кўнмаяптилар. Энди мен шу машина ёки уйдан фойдаланишим уни ўз мулким қилиб олишим ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ана шу вақтда нафл намоз ўқиш макруҳи таҳримийдир. Аср намозининг ўзини ўқишда ҳам шомдан 10-15 минут олдинга вақт макруҳ бўлиб, бунда аср зиммангиздан соқит бўлади, лекин макруҳлик билан адо бўлади. Чунки асрнинг икки вақти бўлиб, қуёш нури ўз ичига киргунича ўқиб олиш мустаҳаб. Нури ичига кириб кўзни олмайдиган ҳолатга келгандан ботгунча ўқиш макруҳ.
2). Намоз ўқишларидан олдин имкон қилиб ўзингиз ёки бирор киши пайпоқ кийдириб қўйинглар.
3). Ҳалол. Валлоҳу аълам!