Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг фидоийлари!” Сизларга беражак саволим қуйидагича: Мен ёшлигимдан инглиз тилига қизиқиб келаман. Шу боис келажакда инглиз тилини ўқитиш марказини очмоқчиман. Аммо инглиз тили ҳалқаро тил бўлишига қарамай инглиз халқи аҳлоқий жиҳатдан залолатга кетган халқ, инглиз тилини ўрганувчиларда уларнинг маданиятига қизиқиш ҳам уйғонади ва инглизча ҳаёт кечиришни хоҳлаб қолишади. Шуларни ҳисобга олиб, менинг ўқув марказимда тилни ўрганганлар орасида шу ҳолат кузатилса менга гуноҳ бўлмайдими? Шу билан биргаликда нашриёт ташкил қилиш ниятим ҳам бор. Мана шу нашриётда турли жаҳон адабиёти ва ўзбек адабиёти вакилларининг китобларини, турли хил бизнес китобларни нашр қилсам менга савоб бўладими? Ахир жаҳон адибларининг асарлари, бизнесга доир китоблар ҳам оммага фойда келтирадику? Роббисининг авфига муҳтож Акмал
Ва алайкум ассалом! Амаллар ниятга боғлиқ. Валлоҳу аълам.