Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўмолни тан олмаётганлар

21:30 / 10.09.2021 | Maftuna | 1193

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Аллоҳ таоло илмингизни янада зиёда қилсин. Ўтган йили қайнисинглим (овсинимнинг қизи) рўмол ўрай бошлади. 5 маҳал намоз ўқияпти Аллоҳга шукур. Бу йил институтда 2 курс талаба. Қиёматдан жуда қўрқяпман ибодатларим қабул бўлармикин деб кўп ўйлайди. Мен унга чин ихлос билан қилинган ибодат иншааллоҳ қабул бўлади дедим. Уни қийнаётган яна бир катта муоммо бор. Тоғаси ва унинг аёли. Келинойиси унга "илоҳим" рўмолизни ечирадиган йигит учрасин деяркан тинмасдан. Тоғаси ҳам рўмол ўраб кампир бўлиб қолибсан, сасиб юргансан ўраниб, ўйнаб кулиб қолиш керак еч рўмолни деб ҳар хил гаплар билан босим ўткизяпти экан. Бу гаплардан жуда жаҳлим чиқди бирор ёмон гап айтвормаслик учун тилимни зўрға тийдим. Ойимга айтсам энди чидайсанда ўзинг шу йўлга кирдинг деб тинмай уришади дейди. Бирор марта тоғамга сени ишинг бўлмасин деб ёнимни олмадилар деб йиғлайди. Мен дадангизга айтинг бироз уришиб гапириб ҳаддини билдириб қўйсинлар десам дадамни мен иши йўқ ойим айтган гапни айтадилар чидайсан деб дейди. Мен унга бу ҳам бир синов сабрли бўлинг уларга яхши гап билан жавоб қайтаринг десам ўзингча муллахоним бўлиб қолибсан деб устимдан кулади дейди. Охири шунга ўхшаган бемаъни гаплар айтмасин деб умуман жавоб бермай қўйдим дейди Устозлар бундай инсонларга қандай муносабатда бўлиш керак, агар улар тушунмаса тўхташмаса ҳар хил гаплар билан шахсиятга тегишда давом этса улар билан кўришмаса уйларига бормаса бўладими албатта бу ечим бўлолмайди лек қайнисинглим улар билан бир даврада ўтиришни ҳам ҳоҳламайди жуда тушкун аҳволда қолган


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унинг имтиҳони шу экан, сабр қилсин. Тоғаси ва яна бошқаларни қилаётган бу дуоибадлари икки пуллик ҳам таъсири йўқ. Устидан кулишса эътибор бермасин. Эрта қиёматда минг афсус қилишади, лекин фойдаси бўлмайди. У қиз эса ўша ҳолатда мазлума мақомида экан. Фурсатдан фойдаланиб ўзининг дунё ва охират саодатини сўраб дуолар қилиб олсин. Бундайлар билан зараридан сақланиш учун алоқа қилмаса бўлади! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat