Ҳазилда ёлғон ишлатилса, у ҳам ёлғонга айланиб қолади. Ёлғон ишлатмай ҳазил қилишга шариатда рухсат берилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳақ гаплардан четламаган ҳолларида ҳазил қилар эдилар. У зот бир кишига: «Эй икки қулоқли», бошқа бировга: «Сени туянинг боласига миндирамиз», деганлар. Қари кампирга: «Кампирлар жаннатга кирмайдилар», деганлар ва сўнгра «Воқеъа» сурасидаги «Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик. Бас, уларни бокиралар қилдик» оятларини ўқиганлар. Бошқа бир кампирга: «Кўзида оқи бор эрингми?» деганлар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазахларида уч нарса мужассам бўлган:1. Ҳақ бўлиши.2. Аёллар, болалар ва заиф кишилар билан бўлгани.3. Нодир бўлган.Бу ҳолатлар доимий равишда мазах қилиб юришга далил эмас. Нодир нарсанинг ҳукми доимий нарсанинг ҳукмига ўхшамайди.