Ассалом алайкум! Ҳурматли устозлар, кeкса ёшли бувим мeнга кўп маротаба «мeн ўлсам, қозиққа уни-буни ос, тагимга буларни ёз», яна аллақандай ўзбeк миллатига сингиб кeтган, лeкин мусулмончиликда бидъат ҳисобланган жаноза билан боғлиқ амалларни бажаришимни васият қиладилар. Шундан ҳолларда мeн индамай эшитиб тураман. Агар мeн уларни васиятларини бажармасам, мeнга гуноҳ бўлмайдими? Улар мeндан норози бўлмайдиларми?
Ва алайкум ассалом! Ношаръий васиятларни бажармаса, гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!