Ассалому алайкум! Аёлим билан кўп жанжаллашяпмиз. Талоқ сўзини хеч айтмасамда, кинояли сўзлар оғзимдан кўп чиқиб кетяпди. Кўпинча ниятимни билмай қоламан. Ахли илмни топиш учун эса идорага бориш керак. Бунга хозир шариоитим йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Тилингизни тийинг, шароит бўлганида бирор аҳли илм ҳузурига бориб масалангизни ҳал қилиб олинг. Агар кинояларингиздан талоқ тушиб қолган бўлса зинода яшамасдан тезроқ масалангизни ҳал қилиб олинг. Валлоҳу аълам!