Ассалому алайкум! Мен бир инсоннинг иккинчи хотиниман. Танишганимизда биринчи хотини билан ажримда эдилар, кейин ота онасининг тазийқи билан ярашишди. Хозирда биринчи хотини менинг борлигимдан хабар топиб, эримнинг отаси биз никохларинг хақида хабаримиз йўқ эди, биз тарафдан гувох бўлмаган, бу яширин никох хисоб эмас деб, иккаласи эримни мажбурлаб талоғимни телефон орқали бердиришди. Хозирда мен хомиладорман. Биринчи хотини болани олдиришимни талаб қилди. Аллоҳдан қўрқинглар дедим. Эрим мендан хам боладан хам кечди, хабар олмайди тел қилмайди. Энди болани ёлғиз ўзим катта қилишимга тўғри келади. Саволиб икки қисмдан иборат шу ишдан кейин ўртамизда никохимиз қолдими ва уларнинг бу қилмишлари хукми қанақа? Фарзандидан шунақа муборак ойда кечган инсоннинг ахволи қандей бўлади ва хақақатдан никохимиз яширин бўлган бўлса фарзандим беникох хисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ қўйган бўлса талоқ тушади. Болани туққунингизча иддада ўтирасиз. Никоҳнинг шартлари топилган бўлса яширин бўлганини зарари йўқ. Валлоҳу аълам!