Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинлар билан бўлган ҳодиса

20:06 / 28.06.2022 | Shohjahon | 866

Ассалому алайкум! Интернетда миллатимиздан бўлган насронийларнинг гуруҳини кўриб қолдим ва "адашув"дагиларга бефарқ бўлмай ўзларинг муқаддас китобларидан Худонинг битталиги ҳамда Муҳаммад (с.а.в)нинг башоратлари берилган оятлардан иқтибос келтирдим. Улар савол бераверишарди, мен эса ўзларининг китобларидан иқтибос келтириб жавоб берардим, бу кўп маротаба такрорланди. Гап шундаки, улар фитнали савол берганда "юқоридагидек" жавоб берсам, бошқа фитнали савол беришади. Уларга "юқоридагидек" жавоб берсам, яна бошқа савол беришига ишончим комил. Саволим шуки, шу ҳолатда баҳсни тарк этсам, динимнинг шаънини тушириб қўйган бўлмайманми (худди жавоб беролмай ютқазгандек)? Уларга раддия бермоқчи эмас эдим, лекин Пайғамбаримиз мункар ишни кўрганда ундан қайтаришга буюрганлар-ку.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз етарли илмга эга бўлмасангиз ислом номидан ғайридинлар билан баҳслашишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat