Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқни хотин эшитмаса ҳам тушадими

17:14 / 16.09.2021 | Abdullaxon | 2273

Ассалому алайкум! Хотиним ота онасиникига менинг рухсатимсиз акаси олиб кетди, хотиним кетгач бир икки кундан сўнг хотинимни ўн талоқ қилдим,100 талоқ қилдим дедим, уйдагилар мени уришиб қолишди, талоқни хотин эшитмаса ҳам талоқ тушаверади дейишди. Мен билмас эканман бунинг ҳукмини, кейин ўзимча ўзим хотинимни уч талоқ қилдим дедим, бунинг ҳукми ва ечими қанақа?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқни аёл киши эштиши шарт эмас. Шариатимизда уч талоқ бор холос. Юз талоқ қилдим деган бўлсангиз орага уч талоқ тушиб бирга яшашга ҳеч қандай йўл қолмайди ва талоқнинг ортиғини айтганигизга гуноҳкор бўласиз. “Кифоя” китобидан иқтибос:
Агар талоқни шиддат, узунлик ёки кенглик билан васф қилса ёхуд уни шуларга далолат қилувчи нарсаларга ўхшатса, учни ният қилган бўлса, ўша, бўлмаса, бир боин талоқ тушади.
 Агар эр хотинига: «Сени шиддатли», «қаттиқ», «энг катта», «энг узун», «энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «тоғдек», «мингдек талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас. Агар «юз», «минг», «қум талоқ қўйдим» деса, уч талоқ тушиб, учтадан ортиғига гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat