- Оддий ҳолатларда жоиз эмас. Аммо алоҳида ноилож қолганда, у ердаги бут ва санамлардан қочган ҳолда намоз ўқиса жоиз. Албатта, черков биносини сотиб ёки ижарага олганлар ўзгартириш киритишади ва намоз ўқишга мослашади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шаҳарга кирдилар. Шаҳарда бўлган чоғларида Қиёмат канисасига кирдилар. Унинг ичида ўтирганларида намоз вақти бўлиб қолди. У киши партиархга:«Намоз ўқимоқчиман», дедилар.«Ўша жойингда ўқиб олавер», деди.Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу у ерда намоз ўқишдан бош тортдилар ва ташқарига чиқиб, эшик пиллапоясида ёлғиз ўзлари намоз ўқидилар ва патриархга:«Агар канисанинг ичида намоз ўқиганимда, мендан кейин мусулмонлар шуни ушлаб олиб, Умар бу ерда намоз ўқиган, дер эдилар», дедилар.