Ҳофиз даражасига етиш учун қанқа ҳадисни ёд олиш керак деган саволга бир жавоб бериш қийин. Чунки турли замонларда турли сонлар айтилган. Мисол учун имом Аҳмад ибн Ҳанбал етти юз эллик минг ҳадисни ёд олганларини ўзлари айтганлар. Имом Бухорий эса, юз минг саҳиҳ, икки юз минг саҳиҳимас ҳадисни ёд олганларини ўзлари айтганлар.Хадисда "Хоким" унвони ҳамма ҳадисларни яхши билган шахсдир. Баъзи уламоларнинг айтишича, озгина нарсани билмаслиги мумкин.