Ассалому алайкум! Анча йиллар олдин бир хусусий ишхонада ишлаганимда манда ишхона эгасининг пули қолиб кетганди. У ишхона ёпилиб кетди. У инсон чет элга кетиб қолди. Миллати рус. Қидирдим топомадим. Бир манбада ўқиганимда агар эгасини топиш иложи бўлмаса камбағалларга бериб юбориш керак деб. Саволим шуки бу пулларни ўзининг миллати русларга берганим яхшими ёки фарқи йўқми? Бошқа камбағалларга берса хам бўлаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Имкон борича эгасини топишга ҳаракат қилинг.
Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!