Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжиддан чиқишда

06:17 / 18.09.2021 | SiROJOV Uz | 544

Ассалому алайкум! Масжиддан чиққунча Бисмиллахур рохманур рахйм деб чиқсам. Ёнимдаги дўстим. Масжиддан чиққунча бундай дейилмайди деди. Шу гап ростми? Убу хадисда келганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ لِيَقُلِ اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра:
«Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик», десин.
Агар чиқадиган бўлса, «Аллоҳумма инний асъалука мин фадлик», десин», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилганлар.
Шарҳ: 1. Масжидга кирадиган одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ассалому алайка йаа Расулаллоҳ», деб салом бериши керак.
2. Шу билан бирга, масжидга кираётиб: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик» – «Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин» деган дуони ўқиш керак.
3. Масжиддан чиқаётганда эса «Аллоҳумма инний асъалука мин фадлик» – «Аллоҳим, мен Сендан фазлингни сўрайман» деган дуони ўқиш лозим.
Олдин билмаган бўлсак, энди билиб олдик. Доимо ушбу дуоларни  ўқиб юрайлик. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat