Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамлар суҳлабтлашиши мумкинми

20:52 / 05.08.2022 | Ali | 1070

Ассалому алайкум! Бир йигит бошқа бир номаҳрам қиз билан телефонда ва ижтимоий тармоқлар орқали фақат яхшилик Ҳақида гаплашса масалан Йигит қизга Намоз õқиш ҳақида.яхшилик қилиш ҳақида.гуноҳ иш қилиб қõймаслик ҳақида гаплашса Яъни йигит номаҳрам қизга Диндан билганича таълим берса мумкинми. Телефонда ва телеграм ёки шунга õхшаш тармоқлар орқали гаплашиб. Бу ишга Динимизда Қандай ҳукм бор. Гаплашгани жоизми ёки ножоиз. Ва иккинчи саволим Жамиятимиздаги аёл қизларнинг бузилиб кетаётгани учун яъни биз учун умуман Бегона ва Номаҳрам болган аёл қизларнинг Ҳаётига аралашиб уларни тўғри ёлга бошлашга ҳаракат қилишимиз Керакми ёки õзимизнинг маҳрамларимизни опа сингил жуфт ҳалолимизни тўғри ёлга бошласак болдими. Бошқа аёл қизларнинг Бузилиб кетаётгани ҳақида биз оҳиратта жавоб бермаймизми. Саволим бир оз ғалатироқ туюлиши мумкин Аммо шуларни ёзишга мажбур булдим чунки Достим шулар ҳақида ойлаб озини ози қийнаб қояяпти Ва Жамияттаги одамларнинг ёмонлашиб кетгани ҳақида ҳам ойлаб озини ози баттар тушкунликка туширяпти. Сизлардан илтимос Шу Ҳолатга батафсилроқ маслаҳат берсангизлар Биз Фақат оиламиз ва яқинларимиз учун масъулмизми ёки ундай эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳар бир мўминнинг зиммасидаги фарздир. Киши бирор номаҳрамни мункар иш қилаётганини кўрса қудрати етса уни бундан қайтариши лозим. Аммо савол берувчи ёзган сўзларига қараганда, динни ўргатиш баҳонасида номаҳрам қиз билан ишқий муносабат қуришга ижозат сўралмоқда. Билиб қўйсин, Аллоҳ ислоҳ қилгувчи билан фасод тарқатгувчини яхши билур. У зот қалблардаги яширин сирларни ҳам билади.  Ҳозирги даврда аёл-қизларимизга динни ўргатиш учун уларнинг ота-онаси, ака-укасига таълим бериш тўғри бўлади. Улар ўз навбатида қўл остидагиларни тарбия қиладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat