Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳақида

17:57 / 23.01.2018 | Ilyosbek | 4339

Ассалому алайкум! Мен 27 ёшдаман, хозирдан Россиянинг Красноярск шахрида узоқ йиллардан бери истиқомат қиламан. Икки фарзандим ва оилам ҳам шу ерда. Оилада 3 ўғил акам, мен ва укаммиз. Акам Ўзбекистанда, мен укам билан шу ердамиз. Ота онамиз оламдан ўтганларига анча йиллар бўлди. Биз укам билан ишлаб, ижарага яшаймиз. Топилган дароматдан ижара пули, рўзғор камларига ишлатиб, ортган пулни Ўзбекистандаги акамга жўнатамиз. Хозир ака укалар бир бўлиб янги уй олиш ва тўй қилиш учун пул йиғяпмиз. Ўзбекистанда ота онамиздан қолган уй бор. Биз йиғаётган пулимиздан закот беришимиз шартми? Жўнатилган пуллар уйда турибди, уни савдога ёки шунга ўхшаш нарсалар учун сарфланмаган, фақат тўплаяпмиз. Шундан закот берилиши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар кимга бўлинганда ҳар бирига закот нисобича тегса ва бир йил айланса, унга закот вожиб бўлади. Ўзбекистондаги акангизда нисобга етадиган маблағ бўлмаса шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat