Ҳурматли Саволим шундан иборатки, ҳозирги кунда аёлларни ҳижоб ўраганлари қувонарли ҳолат албатта. Лекин шу билан бирга аёлларимизнинг ҳижоб ўраши маълум бир дунёвий ноқулайликларни юзага келтиряпти. Мисол қилиб айтадиган бўлсам, ҳижоб ўраган аёлларни давлат ишхоналарига ишга жойлашишини умуман иложи бўлмаяпти. Ахир ҳижоб ўрашни ҳеч қандай ёмон тарафи йўқку? Ҳижоб ўраган аёллар ҳам ўзларининг ҳаражатлари, ҳамда яшашлари учун пул топишлари зарурку? Шунга иложи борича чуқурроқ жавоб берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаммаси тўғри гаплар. Аммо одамларнинг ҳаммаси ҳам сиз билан биз тушунган нарсаларни тушуна олишмаяпти. Уларнинг фикрлари бошқача. Аллоҳ таоло уларга инсоф берсин!