Ассалому алайкум шайх ҳазратлари.Хозир турли ҳил сабабларга ко'ра жуда ко'п о'збекларимиз хорижда истиқомат қилишмоқда.Мен буларни сонини бир неча милион деб о'қиб қолдим.Мен ҳам шундайлардан бириман.Оилам билан О'збекистондан жуда узоқдаман.Бу эрга келиб алҳамдулиллоҳ ибодатларни бемалол бажариб турибман,тирикчилигимдан ҳам нолимиман.Аммо о'зиз биласиз бир макон иккинчисига о'ҳшамайди.Интернетда о'қийман.Ҳар йили Россияга ишлашга борган 100 лаб о'збек йигитларимиз у эрдаги рус миллатчиларни қо'лидан ҳалок бо'лаётган экан.Шундоқ аянчли ҳолатларни олдини қандоқ олинса бо'ларкин?О'збек мусулмон ёшларимиз бошқа совуқ юртларда пичоқланиб,калтакланиб о'либ кетаверса... ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ...Худо ҳоҳласа агар О'збекистон мусулмонлари диний идораси билан бог'ланиш имконини топсам уларга ҳам илтимос қилиб ёзарман,жума ма'рузаларида халқга бу ҳавфли жойларга о'йламай бориш ёмон оқибатларга олиб келишини тушунтирсинлар.Сизни ҳам О'збек ёшларига та'сирингиз ниҳоятда катта.Агар ёзганларим рост бо'лса,бу борада ҳам бизларга насиҳат қилиб о'тсангиз,илтимос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Биз уларнинг ўзлари ва раҳбарлари билан алоқадамиз ҳамда бу борада қўлдан келган ишларни қилмоқдамиз.