Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бот орқали пул ишлаш

05:47 / 18.09.2021 | Mirzohid | 526

Ассалому алайкум! Бир киши телеграмда фойдали бот очди. Унга маърузалар, 30пора Қуръон тиловатлари, китоблар, фактлар каби маълумотлар жойлади. Жойлагунча ҳам 2ойдан кўп вақт кетди. Бу барча маълумотларни муаллифидан ботга жойлашни рухсат сўради. Ва 150, 200 $ пул сарфлаб реклама қилиб обуначиларини м: 30мингта қилди. Энди у ўзининг шу ботида 50минг, 60минг пул эвазига бошқа одамнинг (каналини, кийим-кечагини ёки бошқа маҳсулот)ъини реклама қилса. Топаётган пули жоизми? Муаллифдан фақат бўтга жойлашни сўраш керакми ёки реклама ҳам қиламан деб айтиб қўйиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диний маълумотларни қўядиган одамнинг диний илми ҳам бўлиши талаб қилинади. Маълумотларни тўғри эканлигини билиши керак. Бўлмаса одамларнинг динига боғлиқ масаларда ўзи билмай нотўғри маълумот тарқатиб қўйиб гуноҳкор бўлиб қолади. Одамларнинг динга бўлган ихлосини суистеъмол қилмагани маъқул. Ҳозирда шу иш урфга кириб қолди. Кўп каналлар шундай ҳолатда реклама билан шуғулланяпти. Сиз айтган киши рухсат олибди-ку, бошқалар рухсат ҳам олмайди. Кимдир меҳнат қилиб ёзган маълумотларини рухсатсиз тарқатиб, савобни даъвосини ҳам қилишади. Бундай ҳолатда савобдан бебаҳра қолишлари ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat