Ассалому алайкум! Агар билсангиз Windows операцион тизимидан фойдаланиш аслида пуллик (лицензия 200$ туради). Бу хали шунчаки компьютерни ёқиб оддий ишларни бажариш учун тўланадиган пул. Мабодо Miсrosoft Offiсe дастурларида ишламоқчи бўлсангиз улар учун ҳам алоҳида яна пул тўлашингиз керак. Ва сизнинг эхтиёжингизга қараб яна кўплаб дастурлардан фойдаланиш учун лицензия сотиб олиш зарур. Бепул дастурлар ҳам бор, аммо уларнинг бажарадиган имкониятлари анча чекланган. Хозирда юртимизда компютер ва унинг дастурларидан фойдаланаётганларнинг 99% шу дастурларни синдирилган (ўғирланган) версиясидан фойдаланишади. Чунки бизнинг тўлов салохиятимиз ғарб мамлакатларига нисбатан анча суст. Даромадларимиз бундай харажатларни тўлаш имконини бермайди. Лекин компютер сабоқлари ва тирикчилигини қилмай ўтириб ҳам бўлмайди. Шу ҳолатда қандай йўл тутмоғимиз тўғри? Дастурчиларнинг меҳнати ҳам қадрланиши керак, илм олувчилар ҳам илмдан қолмаслиги керак ахир
– Ва алайкум ассалом! 200 доллар туради деган гап нотўғри. Сиз тошкендаги малика савдо марказига келсангиз у ерда 25 доллардан сотишмоқда. Miсrosoft Offiсe ни ҳам арзон вариантларини топса бўлади. Компютер соҳасида ишлаётганлар ойига неча юз доллар топаётганидан бизни ҳам хабаримиз бор. Агар қилаётган иши ўз ҳаражатларини ҳалол йўл билан қопламаса, бошқа ҳалол иш топиши керак. Бир нарса қиммат дегани уни ўғирлаб ишлатиш ҳалол дегани эмас. Хусусан бугунги кунда уларнинг бепул бошқа ўринбосарлари бор. Уларнинг имкониятлари кам бўлиши мумкин. Лекин масаланинг ечими мавжуд. Валлоҳу аълам!