Ассалому алайкум! Биз ҳозирда талабамиз ва ижарада турамиз. Озиқ-овқат учун ҳафтада бир марта ҳаммамиз тенг миқдорда пул йиғиб харажат қиламиз. Бази талабаларнинг оиласидагилар кредик магазинларида, банкларда рибога бевосита боғлиқ бўлган соҳаларда ва шариатимизда жоиз бўлмаган бази соҳаларда ишлашади. Савол шундаки талабалар харажатга пул йиғганда ножоиз йўллар билан топилган пуллар ҳам қўшилиб кетиш эҳтимоли бор. Базилар бунга этибор беришмайди. Биз бу йиғилган пулларга олинган маҳсулотларни истемол қилишимиз жоизми ёки йўқ?
– Ва алайкум ассалом! Умумий ймғилган маблағни аксари ҳалол пулдан бўлса, у таомдан ейиш жоиз. Аксинча бўлса, у йиғмага пул бермаслик керак. Валлоҳу аълам!