Ассалому алайкум! Икки жамоа футбол ўйнаса ютқазган жамоа зиёфат қилиб беришга олдиндан ҳамма розилигида келишиб олинса, ютқазган жамоа зиёфат беради. Шу иш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Бу қиморнинг айни ўзи. Шариатимизда икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!