Бир ҳадисни ўқиганимдан бери ҳаёлимга ҳар хил фикрлар келиб, мени кўп ўйлантириб қўйди. Мен Имом Бухорийнинг саҳиҳларини ўқиётган эдим. Шунда қуйидагича ҳадис бор экан (мен бу ҳадисни инглизчадан таржима қилдим, шунинг учун хатолари бўлса узр): Абу Зар исмли саҳобийдан ривоят қилинади: Пайғамбар с.а.в қуёш ботаётган пайтда мендан сўрадилар, "Қуёш ботган пайтда унинг қаерга (яъни қуёшнинг) кетишини биласанми?" Мен Аллоҳ ва Расули билгувчироқ дедим. Шунда у зот (с.а.в.) " У(қуёш) Аршнинг тагига бориб сажда қилиб Аллоҳдан яна эрталаб чиқиши учун изн сўраб, яна қайтиб келади. Шундай пайт келадики, қуёш яна Аршнинг тагига саждага борганда унинг саждаси қабул қилинмайди ва шунда у ғарбдан чиқади". Устоз шу ҳадисни тушунишга ёрдам беринг илтимос. Қуёш ҳеч қаерга кетмайдику, деган нарса хаёлга ҳар ҳил нарсаларни олиб келди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳадисда, ўша вақтнинг одамларига тушунарли бўлиши учун, уларнинг тасаввуридаги услубда баён қилинган.