Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот хақида

17:14 / 20.12.2023 | Муаттарбону Раджабовна | 1211

Ассалому алайкум! 85 гр миқдордаги тиллога қанча закот белгиланган? Агар 85 гр ортиқ бўлсачи. Нечи йиллар бери умуман закот берилмаган бу холда нима қилиш мумкин? Закотни белгиланганда кейин бўлиб бўлиб тўласак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тилла 85 грамга етгач у закот нисобига айланади. 85 гр ва ундан қанча зиёда бўлса барчасининг 40 дан 1 ни закот сифатида берасиз.
Савол: Бир аёлнинг нисобга етадиган тилло тақинчоқлари бўла туриб, бир неча йил уларнинг закотини бермаган бўлса, аёл бундай ҳолатда қандай иш тутса тўғри бўлади?
Жавоб: Нисобга етган йилдан бошлаб тақинчоқларининг закотини йилма-йил то тақинчоқлар нисобга етмай қолгунича ҳисоблаб улардан закот чиқаради. Масалан, бир аёл беш йил аввал нисобга етадиган тақинчоқларга эга эди. Беш йил ўтгач уларга закот бериш кераклигини билди. Энди бу аёл биринчи йил учун тақинчоқларнинг икки ярим фоизини закотга чиқаради. Биринчи йил закотини адо қилгандан кейин тақинчоқлар яна нисобга етган ҳолатда қолса, иккинчи йил учун закот чиқаради. Бундан кейин яна нисобга етса, учинчи йил учун чиқаради. Шу тариқа тақинчоқлар нисобга етмай қолгунича ўтган йиллар учун йилма-йил закот бериб боради. Закотга етмай қолган йилдан бошлаб закот бермайди. Агар аёлни тақинчоқларидан ташқари ҳожати аслисидан ортиқча маблағи бўлса, закотни чиқаришда уларни тақинчоқларга қўшиб ҳисоблаш лозим.

وَإِذَا لَمْ يُؤَدِّ إلَى آخِرِ عُمْرِهِ يَتَضَيَّقُ عَلَيْهِ الْوُجُوبُ، حَتَّى لَوْ لَمْ يُؤَدِّ حَتَّى مَاتَ يَأْثَمُ

“Умрининг охиригача (закотни) адо қилмаса, адо қилиш танглашиб бораверади (яъни қийинлашиб бораверади). Ва агар то вафот этгунича (закотни) адо қилмаса, гуноҳкор бўлади” (Раддул муҳтор).

أن الحلي إذا كان في ملك الرجل تجب فيه الزكاة فكذلك إذا كان في ملك المرأة كالدراهم والدنانير وأيضا لا يختلف حكم الرجل والمرأة فيما يلزمهما من الزكاة

 “Тақинчоқ эркак мулкида бўлса, ундан закот чиқариш лозим. Шунингдек, аёлнинг мулкида бўлса ҳам дирҳам, динор каби ундан закот чиқариш лозим бўлади. Яна эр ва аёлнинг ҳукми закотдан ҳар иккиси зиммасига лозим бўлган нарсанинг ҳукмида фарқланмайди” (Аҳкомул жассос). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat