Умр йўлдошим маьлум бир сабабларга кўра " Сен билан яшамайман, фақат болаларимнинг онаси бўлиб қоласан" деб жаҳл устида айтиб юбордилар. Лекин кейин бу гапларидан пушаймон бўлиб " Бу нарсани, талоқни ният қилганим йўқ" дедилар. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари бу ҳолатда талоқ тушадими, йўқми? Олдиндан Сизга катта раҳмат. Илтимос дуо қилинг. Аллоҳ менга солиҳ ўғил фарзандлар ато қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Диний идорага боринглар. Улар бошқа нарсаларни ҳам сўраб аниқлашади.