Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда жаноза неча кун бўлади

20:45 / 11.01.2023 | Jasurbek Rajabov | 1165

Ассалому алайкум! Исломда жаноза неча кун бўлади? Биз тарафда яни Хоразмда инсон вафот этса унга ўша куни жаноза ўқийдилар кейин ундан кейин 3-7-40-кунлари маҳаллага авоза қилиб ўлган инсоннинг уйига ҳаммани чақирадила. Ўша хонадонда Қуръон  ўқийдилар ундан ташқари ҳар йили ўша инсоннинг уйига борадилар. Шу иш бидъад эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Динимизда уч кундан кўп аза тутиш ҳаром ҳисобланади. Бу хусусда саҳиҳ тўпламларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бирор аёлга, биронта ҳам ўлик учун, уч кундан зиёд аза очиб ўтириши ҳалол бўлмайди. Магар, эрига тўрт ой ўн кун ўтиради”, деган мазмунда ҳадислари бор. Ҳижрий учинчи асрда яшаб ўтган олим Абу Бакр ибн ал-Мунзир раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “ал-Ижмоъ” номли ижмоъий масалалар тўпламида 457-рақам билан қайдлаб, шу масала ҳақидаги ижмоъни нақл қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat